“Толибон” вазир ўринбосарларини тайинлади
Олам
−
21 Сентябрь 2021
7250“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукуматидаги вазирларнинг ўринбосарлари рўйхатини эълон қилди. Толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид вакилига кўра, рўйхатда аёллар йўқ. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“(Толиблар етакчиси Ҳайбатулла Охундзоданнинг) фармонига биноан Ислом Амирлигида қуйидаги тайинловлар амалга оширилди... Профессионаллик ва малакага асосланган тайинловлар амирлик тузилмаларини янада мустаҳкамлаш ва стандартлаштиришга ёрдам беради”, дейди Мужоҳид.
Рўйхатда турли вазир ўринбосарларидан ташқари, айрим ишбилармонлар ва ўз соҳасининг мутахассислари, вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани кўрсатилган. Хусусан, Хожи Норуддин Азизи вақтинча Савдо вазири, Абдул Бари Умар Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ, америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан 15 август куни мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” 15 август куни Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида эълон қилдилар. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “қирғин-баротни олдини олиш мақсадида” мамлакатни тарк этди.
6 сентябрь куни толиблар Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси – Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди.
Қайд этиш керакки, АҚШни ҳолдан тойдирган Афғонистондаги кампанияни Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби Президентлар якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь