“Толибон” Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган самолётларни АҚШдан сўрашни бошлади

Олам

image

“Толибон” ҳаракати АҚШдан собиқ ҳукумат назоратидаги афғон учувчилари Ўзбекистонга олиб кетган самолёт ва вертолётларни топширишни сўради. Бу ҳақда “Tolo News” нашри хабар берди.

Унинг қайд этишича, Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг афғон учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга самолётлар ташиган.

“Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб кетилган вертолётлар афғонларнинг мулки”, дейди Афғонистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид.

Маълумот ўрнида, АҚШ 2021 йил баҳорида ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин “Толибон” ҳаракати Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 15 август куни “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса Республикани тарк этди. 6 сентябрда толиблар бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида эълон қилган бўлса, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.

Афғонистонда ҳукумат ағдарилганда афғон учувчилари нафақат Тожикистон, балки Ўзбекистонга ҳам ҳарбий техникалар билан қочиб ўтган. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашевнинг сўзларига кўра, 2021 йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 46 та, Тожикистонда эса 18 та самолёт бор эди, улар орасида Ми-17, UH-60 вертолётлари, шунингдек, PC-12, C-208, AC-208 ва А-29 самолётлари бор.

"Толибон" ҳаракати расмий Тошкент ва Душанбега бир неча бор учоқларни қайтариш борасида сўров юборган. Аммо Ўзбекистон томони "Толибон"нинг талаб қилишига қарамай, учоқларни Афғонистонга қайтариш ниятида эмас. Расмий Тошкент техникаларни АҚШга топширишга қарор қилган. Негаки, техникаларни афғон ҳукуматига Вашингтон берган

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби самолётлар Афғонистонга қайтарилмаслигини айтган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг