“Толибон” ўз маҳбуслари озод этилмагунча афғон музокараларида иштирок этмаслигини билдирди

Олам

image

"Толибон" ҳаракати токи гуруҳнинг 5000 нафар маҳбуси озод қилинмагунча Афғонистон ҳукумати билан музокаралар ўтказмайди. Бу эса урушни тугатиш учун жиддий тўсиқ ҳисобланади. Бу ҳақда "Толибон"нинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Жорий йилнинг 29 февраль куни Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ўртасида имзоланган келишувга (https://qalampir.uz/n/14842) кўра, иккала томон ҳам ишончни мустаҳкамлаш чораси сифатида ҳарбий ва сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаб этилади.

Келишув Афғонистон ҳукумати томонидан шу йилнинг 10 мартига қадар 5000 нафарга яқин "Толибон" асирини 1000 ҳарбий асир эвазига озод этишини кўзда тутади.

Музокараларда иштирок этмаган Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу талабни рад этди. (https://qalampir.uz/uz/news/afgoniston-%D2%B3ukumati-tolibon-ma%D2%B3buslarini-ozod-etmasligini-bildirdi-14856)

"Биз Афғонистон ичидаги музокараларга тўла тайёрмиз, аммо биз 5000 маҳбусимизнинг озод қилинишини кутмоқдамиз", деди "Толибон" вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг