“Толибон”нинг таниқли уламоси портлашда ҳалок бўлди 

Олам 11105
image
-

Афғонистон пойтахти Қобулда “Толибон” билан яқин алоқада бўлган ва аёлларнинг таълим олишини қўллаб-қувватловчи фатво чиқарган таниқли афғон уламоси Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққоний портлашда ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди. 

Воқеа жойидан олинган хабарларга кўра, Ҳаққоний ислом диний семинарияси деворлари ичида ўлдирилган.

“Толибон” вакилларининг журналистларга айтишича, портлаш протез оёққа бомба ўрнатиб, шайхнинг идорасига кирган шахс томонидан содир этилган.

Ушбу ҳаракат учун масъулиятни "Толибон" ўз зиммасига олган. Ҳаққоний ўтган йили “Толибон” ҳокимиятга келганидан бери Афғонистонда ўлдирилган энг таниқли шахслардан бирига айланди.

“Бу Афғонистон Ислом Амирлиги учун катта йўқотиш”, дейди “Толибон”нинг юқори мартабали мулозими. Унинг қўшимча қилишича, расмийлар айбдорларни аниқлаш учун  тергов ишини бошлаган.

Айтиш жоизки, Шайх Ҳаққонийга аллақачон икки марта суиқасд уюштирилган. Сўнггиси 2020 йилда содир бўлган, ўшанда Покистоннинг Пешовар шаҳридаги диний мактабда юз берган портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳаракат учун жавобгарликни ИШИД ҳам ўз зиммасига олган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3.1
t
×