“Толибон”нинг 10 вакили овқатдан заҳарланиб, вафот этди
Олам
−
17 Март 2023
8060Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида “Толибон”нинг 10 нафар вакили овқатдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда “Khaama Press” агентлиги маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 17 март куни вилоятнинг марказий қисмида содир бўлган. Камида 10 киши заҳарланган овқатни истеъмол қилган ва кўп ўтмай вафот этган. Уларнинг барчаси ҳудуддаги назорат пунктини қўриқлаган. Таъкидланишича, бу олдиндан режалаштирилган ҳаракат бўлган. Бироқ уни қайси ташкилот амалга оширган бўлиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.
"Толибон"нинг маҳаллий маъмурлари эса бу хабарни тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаракат ичида келишмовчилик кучая бошлагани ҳақида хабар берилганди. Сўнгги вақтларда, айниқса, мамлакатда аёлларнинг таълим олиши тақиқланганидан кейин ҳаракат раҳбарларининг умумий қарашларига путур етди ва зиддиятлар келиб чиқа бошлади.
LiveБарчаси