“Толибон” хорижий давлатларга таклиф билан чиқди

Олам 29221
image

Афғонистон халқи ҳозирда  мамлакатнинг иқтисодий ва  ижтимоий соҳасини  тиклашда бошқа давлатлар ёрдамига муҳтож. Бу ҳақда бугун, 20 август куни “Толибон” вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин маълум қилган.

Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, Афғонистон уруш ва вайронагарчилик давридан чиқди, энди у янги – ривожланиш босқичига киряпти

“Менимча, Афғонистон халқи ҳозирда бошқа давлатларнинг ёрдамига муҳтож, улар бизга соғлиқни сақлаш, инфратузилма, таълим ва бошқа соҳаларда ёрдам беришлари керак. Улар келиб бизнинг минерал ресурсларимизни ишлаб чиқариши мумкин. Бу бизнинг барча мамлакатларга умумий таклифимиздир. Улар бизга тарихимизнинг энг муҳим лаҳзасида ёрдам берсалар, биз ҳам уларни қадрлаймиз”, дейди  Суҳайл Шоҳин.

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият "Толибон" ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Кеча, 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. Бошқа томондан эса собиқ Президент Ашраф Ғанининг биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ ўзини давлат раҳбари вазифасини бажарувчи, деб эълон қилди.

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1263
Рейтинг: 3
t
×