“Толибон” қўлига ўтган Афғонистондан қанча одам қочиб кетди?

Олам 10400
image

Элчихона ва халқаро гуманитар гуруҳларда ишлаган 12 мингга яқин хорижлик ва афғон “Толибон” ҳокимиятга келганидан буён Афғонистонни тарк этган. Бу ҳақда НАТО вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Эвакуация жараёни секин кечмоқда, чунки бу хавфли. Биз толиблар ёки тинч аҳоли иштирокидаги тўқнашувларни аэропортдан ташқарида бўлишини истамаймиз”, дея таъкидлаган шахси сир сақланишини истаган НАТО вакили.

Аввалроқ, ҳаракат вакили “Толибон” Қобул аэропортидаги тартибсизликларга алоқадор эканини рад этганди. Унинг таъкидлашича, бунга аниқ эвакуация режаси йўқлиги сабаб бўлган. 

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 371
Рейтинг: 3
t
×