“Толибон” ИШИДнинг 3 қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди
Олам
−
24 Сентябрь 2021
8467“Толибон” ҳаракати ИШИД террористик ташкилотининг уч нафар дала қўмондони йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Фан нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари ИШИД Афғонистонда бир қатор террорчилик ҳаракатларини уюштирган. Бунинг оқибатида эса 20 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.
Афғонистоннинг “Bakhtar” ахборот агентлигининг хабар беришича, айнан ИШИДнинг қўпорувчилик ҳаракатларига жавобан “Толибон” Жалолободнинг Охундзода туманида ҳарбий операция олиб борган.
Баъзи маълумотларга кўра, ушбу операция вақтида “Толибон”нинг ҳам тўрт нафар вакили ҳалок бўлган. Бироқ ҳаракат вакиллари буни рад этган.
Бундан ташқари, ИШИДга ёрдам берганликда гумон қилиниб ўнлаб одамлар ҳибсга олинган. Бу ҳақда Афғонистон Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид хабар берган. У афғон халқи ИШИДни қўллаб-қувватламаслиги ҳамда ушбу куч мамлакат учун жиддий хавф туғдирмаслигини қўшимча қилган.
Жорий йилнинг 15 август куни Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” мамлакатда ИШИДга қарши кураш режаларини эълон қилди. Хусусан, Қобулда Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортда содир этилган терактдан кейин ИИШДга қарши қатор рейдлар ўтказилди.
LiveБарчаси