“Толибон” инклюзив ҳукумат тузмоқчи

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакатда янги, инклюзив ҳукуматни шакллантириш устида ишламоқда. Ҳаракат тез орада янгиланган ҳукумат таркибини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Афғонистон муваққат Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий Қобулдаги элчихона вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

“Инклюзив Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда ва бу ҳақдаги маълумотлар тез орада эълон қилинади”, дея таъкидлаган Абдул Ҳанафий.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 сентябрь куни "Толибон" бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилганлигини, 7 сентябрда эса фақат ҳаракат аъзолари ва асосан Афғонистондаги энг йирик этник гуруҳ – пуштунлардан иборат муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилди. Шу муносабат билан кўплаб давлатлар бу Вазирлар Маҳкамаси инклюзив эмаслигини айтиб, уни тан олиш масаласини кўриб чиқмади.

Айни пайтда "Толибон" вакиллари ўз ҳукуматини инклюзив деб билишлари ва унинг халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шарт-шароит бажарилганлигини бир неча бор таъкидлаган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Толибон”

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг