“Толибон” делегацияси Японияга борди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар, таълим, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларидан иборат делегация кеча, 16 февраль куни Японияга борди. Бу ҳақда “Amu  ТV” хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Толибон” вакиллари гуманитар ёрдам сўраб, Япония расмийлари билан дипломатик алоқаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. 
“Толибон” иқтисодиёт вазири ўринбосари Латиф Назарий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пост қолдириб, бу ташрифни халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси бўлишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми деб атаган. Бироқ у сафардан кўзланган мақсад ва кун тартиби ҳақида батафсил маълумот бермаган.

“Биз кучли, бирлашган, ривожланган, гуллаб-яшнаган, ривожланган Афғонистон ва халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси бўлиш учун дунё билан аҳил ҳамкорлик қилишга интиламиз”, деб ёзади Назарий 15 февраль куни Х'даги саҳифасида.

Маълумот учун, “Толибон” ҳукумати қўшни ва минтақа давлатлари, жумладан, Марказий Осиё, Россия ва Хитойга мунтазам ташрифлар қилсада, минтақадан ташқарига камдан-кам ҳолларда борган. У Европага фақат 2022 ва 2023 йилларда Норвегияда бўлиб ўтадиган дипломатия саммитлари учун расмий ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги уч ярим йил давомида “Толибон” ҳокимиятга келгунга қадар Афғонистон давлати вакили бўлган жамоа билан ишлаган Афғонистоннинг Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги элчихонаси расман ёпилгани хабар қилинганди. 

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Толибон Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг