“Толибон” делегацияси Ўзбекистонга келяпти
Жамият
−
02 Июль 2022
11261Афғонистонда ҳукмронлик ўрнатган “Толибон” Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегациясини юборди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” амалдорлари ва афғон ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегацияга Савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилик қилмоқда.
Музокаралар кун тартибидан савдо алоқаларини ривожлантириш, транзит тартиб-қоидаларини енгиллаштириш ва афғон бизнеси дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш масалалари ўрин олган.
Ташриф 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов Қобулга борганида келишилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов Қобулга ташрифи чоғида мамлакат Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақийни Афғонистон бўйича июль ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилган.
LiveБарчаси