“Толибон” аёлларни БМТ мажлисларидан четлаштиришни талаб қилмоқда
Олам
−
24 Июнь
7442“Толибон” 30 июнь куни Доҳада бошланадиган ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга муносабатини муҳокама қиладиган БМТ йиғилишига бирорта афғон аёли қатнашмаслигини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Бунгача “Толибон” вакиллари БМТ музокараларида қатнашмаган. Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, гуруҳ уларнинг иштироки учун афғон жамиятидаги бошқалар билан гаплашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган ва қабул қилиб бўлмайдиган шартлар қўйган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёлларни четлаб ўтиш БМТнинг аёллар ҳуқуқлари бўйича ваколатига тузатиб бўлмайдиган зарар этказиш хавфини туғдиради.
"Толибон"ни музокаралар столига ўтказишга уриниб, БМТ уларнинг аёллар ҳуқуқларини истисно қилиш талабига бўйсунмоқда", деди Афғонистоннинг собиқ аёллар ишлари вазири Сима Самар.
LiveБарчаси