“Толибон” АҚШни Афғонистон ҳаво ҳудудини бузишда айблади

Олам

image

Афғонистонда муваққат ҳукумат тузган “Толибон” ҳаракати АҚШни мамлакат ҳаво ҳудудини бузишда айблади. Бу ҳақда кеча, 30 март куни муваққат ҳукумат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Америка учувчисиз самолётлари Қандаҳор ва Нимроз вилоятларида патруллик қилмоқда. 

“Бу самолётлар, шубҳасиз, АҚШга тегишли бўлиб, баъзи қўшни давлатлар ҳаво ҳудудини кесиб ўтади ва Афғонистонга учади”, дейди Мужоҳид.

“Толибон” вакили Афғонистонга қўшни давлатлар ўз ҳаво кенгликларида Америка учувчисиз самолётларининг учишига рухсат бермаслиги кераклигини таъкидлади.

6 март куни “Толибон” томонидан тузилган Афғонистон армияси Бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат мамлакат ҳаво ҳудуди ҳамон АҚШ назорати остида эканини, Америка дронлари эса унинг ҳудуди устидан учиб ўтаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made