“Толибон” Афғонистонда БМТ аёл вакилларини маҳрамсиз юрмасликка чақирди
Олам
−
21 Январь 2023
6082“Толибон” БМТнинг Гендер тенглиги ва Аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш ташкилоти раҳбари Сима Бахус ва делегациясининг бошқа аёлларидан мамлакатда ўрнатилган талабларга риоя қилишни сўради. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 январь куни Афғонистоннинг Қобул шаҳрида БМТ делегацияси ҳамда Толибон вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Учрашув чоғида толибонлар БМТнинг аёллар жамоасидан иборат делегацияси мамлакатда афғон аёллар риоя қилиши учун чиқарилган қонун-қоидаларга риоя қилиши кераклиги, жумладан, аёллар фақат маҳрами ҳамроҳлигида саёҳат қилишлари мумкинлигини айтган.
Бироқ хоним Бахус “Толибон” етакчиларининг учрашув бўйича саволларига жавоб бериб, бу бўйича улардан кўп нарса кутмаслик кераклигига ишора қилган.
Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган БМТ комиссарлари “Толибон”га мамлакатдаги аёлларнинг ҳозирги аҳволи, нафақат уларнинг жаҳон ҳамжамиятига йўлини беркитишини, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатишини тушунтиришга ҳаракат қилган.
Афғонистон пойтахти Қобулдаги музокаралардан сўнг БМТ Бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад Қандаҳорга, Сима Бахус эса Ҳиротга йўл олган.
Озода Чориева
LiveБарчаси