“Толибон” Афғонистон пойтахтини кўчирмоқчи

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахтини Қобулдан мамлакат жанубида жойлашган Қандаҳор шаҳрига кўчирмоқчи. Бу ҳақда Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулло Солиҳ маълум қилган.

“Толибон” ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз Афғонистон пойтахтини Қандаҳорга кўчирмоқчи”, дейди Солиҳ.

Собиқ вице-президентга кўра, ушбу қарор билан “Қобул маъмурий пойтахтга айланиши ва сиёсий кескинлик ҳамда ҳукуматга қарши чиқишлардан ҳоли бўлиши керак”.

Солиҳ мамлакат парламентига сайловлар эса “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода бошчилигидаги махсус қўмита назорати остида ўтказилишини таъкидлаган. Парламентнинг ўзи фақат Бош вазирнинг дастурини эшитади, лекин уни маъқуллаш ёки рад этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Афғонистоннинг собиқ вице-президенти "Толибон" Олий Уламолар кенгашини Қандаҳорда ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилганини айтмоқда.

Солиҳга кўра, айнан шу тузилма Охундзода вафотидан кейин ҳаракатнинг янги раҳбарини тайинлаш ваколатига эга бўлади. Шунингдек, Олий Уламолар Кенгаши Афғонистон вилоятларига мамлакатдаги олий сиёсий ва диний ҳокимият вакиллари сифатида ўз ишончли вакилларини юборади.

Маълумот ўрнида, АҚШ 2021 йил баҳорида ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин “Толибон” ҳаракати Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 15 август куни “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса Республикани тарк этди. 6 сентябрда толиблар бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида эълон қилган бўлса, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг