“Толибон” аҳолига паспорт беришни бошлади

Олам

image

Афғонистонда ҳокимият тепасида турган “Толибон” ҳаракати бугун, 18 декабрь куни фуқароларга паспорт беришни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Ғарб оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

“Толибон” ҳаракатининг айтишича, жараён эртага, 19 декабрь куни Қобул ва бошқа баъзи жойларда бошланади. Ҳозирча фақат аввал мурожаат қилган афғонлар паспорт олади. Шунингдек, 2022 йил 10 январдан янги аризаларни қабул қилишни бошлаш режалаштирилган.

Маълумот учун, Афғонистонда жорий йилнинг августида "Толибон" ҳокимият тепасига келганидан бери паспорт беришни тўхтатилган эди. Октябрь ойида эса толиблар бир муддат аҳолига паспорт бера бошланган , аммо тезда техник муаммолар юзага келган эди.

Афғонистонда паспорт бериш учун масъул Алам Гул Ҳаққонийнинг айтишича, ҳозирда барча техник муаммолар бартараф этилган, биометрик маълумотлар билан ишлайдиган ускуналар тайёр.

Шунингдек, ушбу ҳужжатлар Афғонистонда фақат чет элга саёҳат қилиш учун ишлатилади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг