“Толибон” ҳукмронлигидаги Афғонистонга илк бор сайёҳлар борди
Олам
−
08 Ноябрь 2021
8886Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан сўнг мамлакатга биринчи чет эллик сайёҳлар ташриф буюрди. Бу ҳақда маҳаллий “Bakhtar” агентлиги хабар берган.
“Ислом амирлиги ғалабасидан сўнг мамлакатга биринчи хорижий сайёҳлар етиб келди”, дейилган агентлик хабарида.
Ғўр провинцияси Маданият ва ахборот бошқармаси маълумотларига кўра, икки киши маҳаллий тарихий жойларга, хусусан, XII асрда қурилган Жама минорасига ташриф буюрган. Агентлик сайёҳлар қаердан келганини очиқламаган.
Маълумот учун, август ойи бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 августда Қобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этди. Шу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик миссияси якунланди. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга биринчи “Толибон” ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бош бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь