Толиблар босиб олган ҳудудларида 12 ёшли қизларни жинсий қулликка мажбурламоқда — ОАВ
Олам
−
12 Август 2021
80175“Толибон” жангарилари Афғонистоннинг ўз назоратига ўтган катта аҳамиятга эга ҳудудларда уйма-уй юриб, 12 ёшли қизларнинг ихтиёрига зид тарзда улар билан оила қурмоқда. “Daily Mail” нашрининг ёзишича, Жангарилар қизларни жинсий қуликка мажбурлаяпти.
Қайд этилишича, толибларнинг қўмондонлари имом-хатиблардан 12 ёшдан 45 ёшгача бўлган турмушга чиқмаган аёлларнинг рўйхатини келтиришни сўрашган.
Маълум қилинишича, “Толибон” эгаллаб олган ҳудудлардан кўплаб аёллар қочиб кетишмоқда. Шунингдек, 22 ёшли шахси очиқланмаган журналист қиз ҳам “Толибон” эгаллаб олган ҳудудни тарк этгани ҳақида айтиб берган.
“Ҳафта охирида менежер мени чақириб, номаълум рақамга жавоб бермаслигимни сўради. У биз, айниқса, аёллар яшириниб, қўлдан келса, шаҳардан қочишимиз кераклигини айтди”, дейди у.
Амакиси ҳамроҳлигида қиз қўшни қишлоққа қочиб кетган, бироқ кўп ўтмай маҳаллий аҳоли “Толибон”га бу ҳақда етказишган.
“Толибон” жангарилари томонидан қўлга олинган, Қундуз шаҳридан қочган маҳаллий аҳоли даҳшатга тушиб, ҳукумат билан боғлиқ шахсларнинг қўлга олингани ва қатл қилингани, шунингдек, “Толибон” томонидан репрессив ҳужумлар амалга оширилганини айтиб беришган.
Маълумот учун, “Толибон” мамлакатдаги 34 вилоят марказидан 10 таси ҳаракат назоратида бўлиб турибди. Нимрўз, Жузжон, Сари-Пул, Қундуз, Тахор, Саманган, Фарах, Боғлон, Бадахшон ва Ғазна вилоятлари марказини эгаллаган. Толиблар ўзи эгаллаган шаҳарларда биринчилардан бўлиб қамоқхоналардаг маҳкумларни озод қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь