Токио аэропортида  йўловчи самолёти ёниб кетди (видео)

Олам

image

Токио аэропортида  "Japan Airlines" авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ёниб кетди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Авиакомпания вакилининг сўзларига кўра, унинг бортида 400 га яқин одам бўлган, йўловчиларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Самолёт Хоккайдо префектурасидаги Титосэ аэропортидан етиб келган. Айни пайтда учоқнинг қирғоқ қўриқлаш самолёти билан тўқнашиб кетгани ҳақида тахминлар бор. 

Фавқулодда ҳодиса жойига бир нечта ўт ўчириш машиналари юборилган ва ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бери Японияда 150 дан ортиқ зилзила содир бўлди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудага етди. Янгиланган ахборотларга кўра, зилзиладан 48 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳат олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг