Токио-2020: Ўзбекистоннинг олтин медаллари 7 тага етди

Спорт 6833
image

Токио-2020 Паралимпия ўйинларидан навбатдаги хушхабар келди. Пара-енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик Сафия Бурҳонова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди. Иккинчи ўрин италиялик Ассунта Легнатега (14.62) насиб этган бўлса, мексикалик Ребека Алварес (13.72) кучли учликка якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурҳонова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 431
Рейтинг: 3
t
×