Токио-2020: Ўзбекистон Марказий Осиёда медаллар сони бўйича нечанчи ўринда?
Спорт
−
05 Август 2021
22266Хабарингиз бор Япония пойтахти Токио шаҳрида 32-ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 206 давлатидан келган 10 мингдан ортиқ вакил спортнинг 33 тури бўйича беллашмоқда.
Токио-2020 Олимпия ўйинларида Марказий Осиёнинг 5 давлати: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳам вакиллар қатнашмоқда. Минтақа давлатлари ичида Ўзбекистон 1-ўринда турибди. Қуйида МО давлатларининг 5 август ҳолатига кўра, кўрсатган натижаси ҳақида сўз боради:
- Ўзбекистон 67 нафар спортчи (2 та олтин, 1 та бронза)
- Қирғизистон 17 нафар спортчи (2 та кумуш, 1 та бронза)
- Қозоғистон 97 нафар спортчи (5 та бронза)
- Туркманистон 9 нафар спортчи (1 та кумуш)
- Тожикистон 10 нафар спортчи (медаль йўқ)
Маълумот ўрнида, якунланишига уч кун қолаётган Олимпия ўйинларида 33 та олтин медаль билан Хитой етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан АҚШ (27 та олтин), мезбон Япония (21 та олтин), Австралия (17) ва Россия (15 та олтин) бормоқда.
LiveБарчаси