Токио-2020: Ёқутхон Холбековага медаль учун 1 см етмади
Спорт
−
29 Август 2021
3283Бугун, 29 август куни пара енгил атлетиканинг Т12 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича финал баҳслари ўзбекистонлик Ёқутхон Холбекова ҳам иштирок этди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс натижаларига кўра, Холбекова 5,32 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, медаль қўлга киритиши учун унга 1 сантиметр етишмади. Боиси, 3-ўринни эгаллаган жазоирлик Линда Хамри 5,33 метр натижа қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова 4,89 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлганди.
Маълумот учун, Ёқутхон Холбекова 2018 йил Шимолий Кореянинг Пхёнгчхан шаҳрида ўтказилган қишки Паралимпия ўйинларида ҳам иштирок этган.