Токио-2020: Асила Мирзаёрова кумуш медалини қўлга киритди!

Спорт 7377
image

Бугун, 27 август куни Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг бир оз аввал якунига етган пара-енгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова делегация ҳисобига иккинчи медальни қўштириб қўйди.

Асила Мирзаёрова 4.89 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларида биринчи медални 100 метр масофага баттерфлай усулида сузиш баҳсида 3-ўринни эгаллаган сузуви Ислом Асланов олиб берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 352
Рейтинг: 3.1
t
×