Тоғ-кон ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Президент қарори билан Омонулло Насритдинходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, у президентнинг иқтисодий соҳаларни ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган. Италиядаги Боccони ва Гарвард университетлари бизнес мактаблари битирувчиси.
Шунингдек, Аъзам Қодирхўжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари бўлди. 

Қодирхўжаев 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими бўлиб ишлаган Азизхўжа Қобилов ҳам тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қолаверса, Шамсиддин Алимов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made