ТХКМРМ клиникасига бош врач тайинланди
Жамият
−
23 Ноябрь 2020
6579Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Cоғлиқни сақлаш вазирининг бугун, 23 ноябрдаги тегишли буйруғига асосан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Абдуллаевич Худойберганов Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — марказ кўп тармоқли клиникаси бош врачи лавозимига тайинланган.
Тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Худойберганов фаолияти давомида Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хирург-шифокор, катта илмий ходим, бўлим мудири, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимларида меҳнат қилган.
LiveБарчаси