Тизимсиз мухолифат давлатнинг душмани эмас – Путин
Олам
−
17 Март 2020
7347Тизимсиз мухолифат давлатнинг душмани эмас, деб фикр билдирди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин.
“Бундай бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди”, деган Путин ТАСС билан интервьюда.
Путин сиёсатчилар, шу жумладан мухолифлари ҳам, шунчаки ҳокимиятни танқид қилиши эмас, мамлакат олдида турган муаммони ечиш учун аниқ тасаввурга эга бўлиши кераклигига ишончи комил.
“Оддий фуқаролар ҳокимиятдагиларнинг фақат тортишаётганини эмас, танқид қилаётган ётган томон қандай таклиф билдираётганини эшитиш ва тушунишни хоҳлайди. Қачонки танқиддан бошқа нарсани эшитмаса, савол туғилади: кимга овоз бериш керак?”, дея таъкидлади РФ Президенти.
Путин россияликлар сиёсий масалаларда анойи эмаслигини таъкидлади. “Бировни шунчаки, колбаса эвазига сотиб ололмайсан”, деб қўшимча қилди Путин.
Шунингдек, Путин ўтган йили Россия фуқароларининг сиёсий қарашлари сезиларли ўсганини таъкидлаб ўтди.
LiveБарчаси