Тижорат одами мэр бўла оладими? – Баку мэри Ортиқхўжаевга салом йўллади

Интервью

image

QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов ўтган ҳафта Озарбайжон Республикаси пойтахти Баку шаҳрида меҳмон бўлиб, пойтахт мэри Элдор Азизов билан учрашди. Мэр QALAMPIR.UZ учун эксклюзив интервью берди. 

Элдор Азизов Баку шаҳри мэри лавозимини вақтинча бажарувчи сифатида 2018 йилнинг июль ойида тайинланган эди. Нобярь ойида эса Президент Илҳом Алиев имзолаган ҳужжатга асосан Элдор Азизов Баку мэри лавозимига расман тасдиқланди. 

У бу вақт давомида бор-йўғи иккита ОАВга интервью берди. Булардан бири маҳаллий телеканал бўлса, иккинчиси QALAMPIR.UZ интернет нашри. 

Баку мэри Элдор Азизов билан Тошкент-Баку муносабатлари, Озарбайжон пойтахтининг кун сайин чирой очиб бораётгани, осмонўпар бинолар, дунё эътиборини ўзига тортаётган ҳашаматли саройлар, қолаверса, кун сайин қадр топиб бораётган тарихий обидалар, сайёҳлар оқими, ишсизлик, пойтахт аҳолисининг муаммолари ҳақида гаплашдик. 

Баку аҳолиси 3 миллионга яқин. Сайёҳлар оқими борасида у Тошкентдан анча олдинда. Шаҳар озода, чиройли ва кўркам. Хўш, бу натижаларга қандай эришиляпти? Мэр суҳбат давомида ушбу масалага ҳам тўхталди. 

Бакуда ҳам янги қурилиш ва бизнес лойиҳалар сабаб аҳолининг уйи бузиладими? Одамларнинг мулкий ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик дахлсиз? Мэр бу ҳақдаги саволлардан қочгани йўқ. 

Маълум бир лавозимда ишлаш учун тажриба керакми ёки тижоратда орттирилган тажриба билан ҳам мэр бўлиш мумкинми? Элдор Азизовнинг бу ҳақдаги фикрлари ҳам сизга қизиқ бўлса, интервьюни тез орада QALAMPIR.UZ’да томоша қилишингиз мумкин. 

Дарвоқе, Элдор Азизов QALAMPIR.UZ орқали ўзбек халқига, қолаверса, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга салом йўллади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Баку Элдор Азизов

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг