Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди
Жамият
−
12 Январь 2021 8053 1 дақиқа
Бугун, 12 январдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида валюта сотиш ва сотиб олиш курслари кўтарилди.
Айрим банклар бугундан 1 АҚШ доллари курсини 20 сўмга кўтариб, 10520 сўмдан сотишни бошлади. Шунингдек, 1 АҚШ доллари 10 470 сўмдан сотиб олиняпти.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 12 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаганди. Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси + 23,76 сўмга ошиб, 10 473,20 сўмни ташкил қилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь