ТИВда ўзгариш. Вазирлик бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
28 феврал 2022 10799 1 дақиқа
Ташқи ишлар вазирлигининг таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни вазир Абдулазиз Комилов раислигида бўлиб ўтган ТИВнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Баҳодирович Ибрагимов (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчиси лавозимида ишлаган) Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланган.
Сарвар Хамитжонович Мирзараҳимов (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) эса Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шунингдек, Умид Шуҳратович Акромов (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август