ТИВ ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Иркутск вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотни тасдиқлади ва қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулxонаси Иркутск вилоятининг Залари аҳоли пунктида жойлашган ётоқxонада содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Ҳ.Н. ва О.С. қурбон бўлганини маълум қилди.

Ҳодиса жойидан 13 киши эвакуатсия қилиниб, уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган, тўрт кишига тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар амбулатор даволанишда.

Бош консулxона вазиятни назоратга олган, Сибир федерал округи ва Иркутск вилояти ваколатли органлари ва тиббиёт муассасаси билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулxонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ ёнғин ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made