ТИВ ўзбекистонликларга Ҳиндистонга боришдан тийилишни тавсия қилмоқда
Жамият
−
13 Март 2020
7012Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонга боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистон Ҳукуматининг қарори билан CoVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 13 мартдан жорий йилнинг 15 мартига қадар чет эл фуқароларига янги визалар бериш ва аввал берилган визаларнинг амал қилиши тўхтатиб қўйилди. Бундан дипломатлар ва БМТ ходимлари мустасно.
Шу билан бирга, 2020 йил 15 февралдан кейин Хитой, Италия, Эрон, Корея Республикаси, Франция, Испания ва Германияга борган барча шахслар Ҳиндистонга келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштириладилар.
Шу муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилади ва ватандошларга Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги Элчихонасининг телефон рақамларини эслатиб ўтади: (+9111) 24670774, 24670775, 24105640.
LiveБарчаси