ТИВ Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Жамият
−
22 Март 2019
8329Жорий йилнинг 2019-йил 19 март куни Россиянинг “Колсово” аэропорти божхона постида йўловчилар багажларини расмийлаштириш вақтида “ Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси И.З. багажида декларация қилинмаган 19 минг АҚШ доллари топилган.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, “Кольсово” (йўловчилар) аэропорти божхона пости раҳбарияти Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 16.4-моддаси Ўзбекистон фуқароси томонидан бузилганлигини тасдиқлади. Божхона текширувидан сўнг, тартиб бузган шахсга 10 минг АҚШ доллари қайтарилган ва у шу куни ватанга учиб кетган, иш ўрнатилган тартибда судга топширилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг ушбу моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузар декларация қилинмаган маблағнинг 50 фоизи миқдорида маъмурий жаримага тортилади. Чундай қилиб, 9 минг АҚШ долларидан 4,5 минг доллари Россия давлати фойдасига ўтказилади. Қолган ярми эса Ўзбекистон фуқаросига қайтарилади.
Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияда ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакат ҳудудидан чиқишда жаъми 10 минг АҚШ долларигача бўлган ҳар қандай валютани декларация қилмасдан олиб кетиш мумкинлигини эслатади.
LiveБарчаси