ТИВ Мексикада ўғирланган 7 нафар ўзбекистонлик бўйича расмий маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ Мексикада ҳуқуқ-тартибот ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаргани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий ахборот берди.

“Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Гомес-Паласио шаҳрида (Мексика) етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани тўғрисида маълумот тарқалди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борди”, дейилади ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, ҳозирга қадар 7 нафар ўзбекистонлик қўйиб юборилган ва хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларнинг шахси аниқланган.

Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг