ТИВ Хабаровскда ўзбекистонликларнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди
Жамият
−
17 Декабрь 2019
5055Ўзбекистоннинг Владивосток (Россия) шаҳридаги Бош консулхонаси Хабаровск шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий ҳибсга олингани тўғрисида тарқалган хабарни текширмоқда.
Аввалроқ 12 декабрь куни бир нечта шаҳар автобуслари ҳайдовчилари миграция хизмати текшируви вақтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқалган эди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15