ТИВ Қозоғистонда қолиб кетган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
08 Июль 2022
22598Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ватанига Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги “Даут-ота” дан ташқари бошқа ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ота” – “Тажен” (автомобиль) ўтиш пункти орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.
“Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги “Даут-ота” дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, "Ақтау-Нукус", "Ақтау-Урганч", "Олмаота-Тошкент", "Олмаота-Самарқанд" ва "Нур-Султон-Тошкент" йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;
Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йилнинг 3 июлидан 2 августига қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ота" - "Тажен" (автомобиль) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Бундан ташқари, "Нукус-Бейнеу-Нукус" йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь