ТИВ буқа ҳужумидан ўлган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманида чўпонлик қилаётган ўзбекистонлик буқа ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ленинград вилоятида юз берган мазкур бахтсиз ҳодиса ҳақида расмий маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси С.А. бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган.

Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ўзбекистонлик эркак жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ ўзбекистонлик буқа

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг