ТИВ АҚШга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Жамият
−
02 Ноябрь 2021
10381АҚШга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга кириш учун қўйилган талаблардан хабардор бўлиши керак, деб огоҳлантирмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ноябридан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.
Шунингдек, АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган вакциналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.
Бу чекловлар қуйидагиларга тааллуқли эмас:
- иммиграция визаси мавжуд шахсларга;
- дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар;
- 18 ёшгача бўлган болаларга.
Қўшимча маълумотларни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси сайтида олиш мумкин.
Шу муносабат билан Вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь