“Титаник” 3D форматда экранларга қайтади

Маданият-санъат

image

Рекорд даражада кўрилган “Титаник” фильми 2023 йилнинг февраль ойида янгиланган версияда катта экранларга қайтади. Бу ҳақда “Independent” хабар берди.

Қайд этилишича, янгиланган формат фильм ишланганлигининг 25 йиллигига бағишланади. Янги картина “Paramount Pictures Studio”си томонидан 3D 4K HDR форматида кадрлар тезлиги ошиши билан қайта ишланади.

Ушбу фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда 1912 йил апрель ойида Буюк Британиядан Америкага йўлга чиққан, “чўкмас” дея таъриф берилган йўловчи лайнерининг аянчли ҳалокати тасвирланади. Картина 1997 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, энг яхши фильм, энг яхши режиссёр, энг яхши оператор ва энг яхши қўшиқ каби 11 та “Оскар” ва 4 та “Golden Globus” мукофотларини қўлга киритган. 

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Оскар Титаник Golden Globus Paramount Pictures Studio

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made