Тираннозавр скелети аукционда рекорд нархда сотилди

Олам

image

Кеча, 6 октябрь куни АҚШда тираннозаврнинг скелети (тахминан 67 миллион йил олдин Ерда яшаган йиртқич) кимошди савдосида 31,8 миллион доллардан ортиққа сотилди.Бу ҳақда Christie's аукцион уйи сайтида хабар берилган. 

"Christie's савдо-сотиқ бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Стэн номли тираннозавр 31 847 500 долларга сотилди", дейилган хабарда. 

Шунингдек, унинг тахминий қиймати 6-8 миллион доллар бўлгани таъкидланган.

Бу 188 суякдан иборат бўлган энг тўлиқ ва яхши сақланиб қолган тираннозавр скелетларидан биридир. Унинг парчалари 1987 йилда Жанубий Дакотада ҳаваскор палеонтолог Стэн Сэкрисон томонидан олиб борилган қазишмалар пайтида топилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, тираннозаврнинг вазни 7-8 тоннани ташкил қилган. Бу Африка филидан қарийб икки баравар оғир дегани. Тишларининг узунлиги 27 смдан ошган. 

Маълумот учун, ҳозирга қадар 1997 йилда сотилган тираннозавр рекорд натижа қайд этиб турганди. Ўша йилда Чикагодаги Филда музейида тираннозавр скелети 8,36 миллион долларга сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг