Тинчлик бўйича Нобель ғолиби Нетаньяхуни табриклади

Олам

image

2025 йилдаги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти ғолиби венесуэлалик Мария Корина Мачадо Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни телефон орқали суҳбатда Ғазога ҳужумлар чоғида 67 мингдан ортиқ фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлган “қатъий қарори” билан табриклади. Бу ҳақда Исроил Бош вазирининг идораси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2025 йилги Мачадо Исроилнинг уруш давридаги “ютуқлари”дан ҳайратда эканини билдирган.

У “Исроилнинг можаро пайтидаги қарорлари, қадамлари ва ютуқларини юқори баҳолаганини” таъкидлади, шунингдек, Ғазо секторидаги исроиллик маҳбуслар озод этилганидан мамнунлигини билдирди.

Мачадо, шунингдек, Исроилнинг “Эрон ўқи”га қарши зарбаларини олқишлаб, буни нафақат Исроил, балки Венесуэла учун ҳам таҳдид деб эълон қилди.

Нетаньяху, ўз навбатида, Мачадони Тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирлангани билан табриклади.

Мухолифат етакчисига Тинчлик учун Нобель мукофоти топширилиши ортидан Венесуэла ҳукумати Норвегиядаги элчихонаси ёпилганини эълон қилди. Президент Николас Мадуро Мария Корина Мачадони “иблис”, жодугар” деб атади. 

Венесуэла раҳбари, шунингдек, Тинчлик мукофоти совриндорини “аҳолининг 90 фоизи ёқтирмаслиги”ни айтди.

Ҳукумат “ресурсларни стратегик қайта тақсимлаш” доирасида Норвегия ва Австралиядаги элчихоналарини ёпишини ва бунинг ўрнига Буркина-Фасо ва Зимбабведа дипломатик ваколатхоналарни очишини эълон қилди. Буркина-Фасо ва Зимбабве Венесуэлани Қўшма Штатлар билан кескинлашиб бораётган можарода қўллаб-қувватлайди.

Маълумот учун, 2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида 67 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 170 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху Мария Корина Мачадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг