“Time” Ўзбекистонни 2022 йилнинг энг саёҳатбоп давлатлари рўйхатига киритди

Бу қизиқ

image

Американинг “Time” журнали  2022 йил учун “Дунёнинг энг зўр жойлари” рўйхатини тақдим этди. Рўйхатдан жами 50 та мамлакат жой олган, уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Нашр Совет Иттифоқидан мустақил бўлганига 30 йил бўлган Ўзбекистондаги янги лойиҳалар ва очилишлар хорижий саёҳатчиларга Марказий Осиё мамлакатини янада қулайроқ ўрганиш имконини беришини урғулаган.

“2011 йилда очилган тезюрар поездлар тармоғи ҳозирда Хиванинг қадимий Ипак йўли бекатигача кенгайтирилмоқда, бу эса пойтахт Тошкентдан UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси объектларига саёҳат қилишни осонлаштиради. Ипак йўлининг яна бир шаҳри Самарқандда жорий йилда китобга ўхшаш янги аэропорт терминали очилди”, дейилади нашрнинг Ўзбекистонга келтирган таърифида.

Шунингдек, жорий йилнинг кузида очиладиган 640 гектар майдонда жойлашган ва Самарқанд эшкак эшиш каналини ўз ичига олган “Ипак йўли Самарқанд” мажмуаси ҳам тилга олинган. Комплекс таркибига 22 қаватли “Samarkand Regency Amir Temur” номли дунёнинг етакчи меҳмонхонаси ва яна еттита меҳмонхона киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг