“TIME” Байден президентлигининг илк йилини қўпол муқова билан “нишонлади”

Олам

image

"Time" журналининг бу галги муқоваси АҚШ Президенти Жо Байденга бағишланди. “Байден маъмурияти қандай қилиб ўз йўлини йўқотди?” деб номланган муқовада нотинч президентлик даври акс эттирилган.

Муқовада Президентнинг Овал кабинетида ўтиргани, тепасида қора, қуюқ булутлардан ёмғир ёғаётгани ва Байден ёмғирни ушлаб тургани тасвирланган. Байденнинг орқасида унинг маъмурияти мамлакатдаги ҳар бир хонадонга жўнатишга ваъда берган бир неча қути COVID тезкор антиген синовлари мавжуд. 

“Инфляция”, "Путин", "Яхшироқ қайта қуриш" (ўрта ва ишчилар синфи учун кундалик харажатларни камайтириш ва таълим даражасини ошириш учун инфратузилма режаси), "Овоз бериш ҳуқуқи" ва “Трамп 2024” дея ёзилган папкалар бўлган Байденнинг столига ёмғир томчилари ёғаётгани акс этган.  

Пастки ўнг бурчакда "Биринчи йил" ёзуви жойланган. Муқовада Байден ва унинг ҳукуматини танқид қилувчи мақола илова қилинган.

"Байден бартараф этишга ваъда берган пандемия назоратдан чиқиб кетди. Иш ҳақининг ўсиши тўхтатилди, чегарада тартибсизлик, зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ўсишда давом этмоқда, инфляция сўнгги 40 йилликнинг энг юқори даражасига чиқди. Унинг президентлик рейтинги 40 баллга тушиб қолди”, деб ёзади “TIME” мухбирлари Молли Бал ва Браян Беннет. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 январь куни Жо Байденнинг Оқ уйда қолиши бошланганига роппа-роса бир йил тўлди. Ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловларида у деярли рекорд миқдордаги овозларни қўлга киритган, бироқ давлат раҳбари сифатидаги иккинчи йил бошида унинг маъқуллаш рейтинги тахминан 40 фоизни ташкил этади. Айни вақтда демократ сайловчиларнинг 78 фоизи уни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, аммо, республикачи сайловчиларнинг 91 фоизи Америка етакчисининг ҳаракатларини маъқулламайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг