Тиллашайхов Олмазор туманига ҳоким бўлади
Жамият
−
29 Январь 2021
15052Аввалроқ Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар этиб тайинланиши ҳақида хабар берган эдик. Унинг ўрнига Ҳожиакабар Тиллашайхов туман ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.
Ҳожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент кимё технология институти (кундузги) , 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси тамомлаган.
2016 йилда “Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
2016−2017 йилларда Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ҳожиакбар Тиллашайхов 2018 йил июлдан 2020 йил августигача Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь