TikTok’дан фойдаланиш тартиби ўзгартирилади
Олам
−
03 Февраль 2021
9742TikTok нотўғри маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш учун янги хусусиятни ишга туширмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг хизмат бўлимида маълумот берилган.
Қайд этилишича, агар видеодаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш имкони бўлмаса, видео “тасдиқланмаган материал” сифатида белгиланади.
“Агар TikTok фойдаланувчиси “тасдиқланмаган материал”ни бошқалар билан баҳам кўришга ҳаракат қилса, контент тасдиқланмаганлиги ҳақида огоҳлантириш берилади. Шу орқали фойдаланувчига яна бир бор ўйлаб кўришга имкон яратилади”, дейилади расмий хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу янги функция синовдан ўтказилган. Натижаларга кўра, “тасдиқланмаган материаллар”га лайклар сони 7 фоизга, баҳам кўришлар сони 24 фоизга камайган.
Бугун, 3 февраль куни АҚШ ва Канадада ишга туширилган ушбу янги функция бутун дунё бўйлаб ҳам бир неча ҳафта ичида ишлай бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь