TikTok'даги “ZO‘R DANCE – BEELINE CHALLENGE” танлови ғолиблари тақдирланди

Бизнес

image

“Beeline Uzbekistan” натижаларни сарҳисоб қилди ва “ZO‘R DANCE – BEELINE CHALLENGE” танлови ғолибларига совғаларни топширди!

Танлов компаниянинг расмий TikTok саҳифасида бошланган. Унда иштирок этиш учун “ЗЎР” қўшиғига креатив рақсбоп видео суратга олиш ва #beelinechallenge хештегидан фойдаланиб, TikTok'даги шахсий саҳифага жойлаштириш керак эди. Лайклар ва кўришлар бўйича ТОП-200 энг яхши видеолар орасидан 45 та ғолиб учун “Huawei”дан ўнлаб ажойиб ва ҳар доим керакли девайслар тайёрланди.

Икки ҳафта давомида танловда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 400 га яқин иштирокчи TikTok'даги ижодий ва қизиқарли видеолари билан қатнашдилар. Шулардан 45 иштирокчи TikTok ва Facebook'даги “Beeline Uzbekistan” расмий саҳифаларида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида танлаб олинди.

"Бу қийин, аммо жуда қизиқарли жараён эди. Биз “Huawei” билан биргаликда амалга оширган бу турдаги биринчи йирик лойиҳа. Доимий қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорлик учун бу компанияга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Биз танловга анчадан бери тайёргарлик кўрганмиз ва натижалардан мамнунмиз. Видеолар антиқа эди ва уларнинг кўпчилигида ёшлар чиндан ҳаракат қилгани сезилиб турарди. Ростини айтсам, бундай қизиқиш ва шунча иқтидорли видеолар бўлади, деб кутмаган эдик. Лойиҳанинг муваффақияти рақамлар билан тасдиқланади – “ZO‘R DANCE” танлови давомида #beelinechallenge хештеги деярли 25 миллион марта кўрилган. Бу унинг рейтингининг жуда яхши кўрсаткичидир. Ажратилган вақт ва эътибор учун барча иштирокчиларга ташаккур билдирамиз! Ишончим комилки, бундай танловлар ва совғалар ҳар бир ғолиб учун яхши мотивация, янги ютуқ ва ғалабаларга интилиш бўлади!”, деб изоҳлайди “Beeline Uzbekistan”нинг маркетинг бўйича директори в.б. Абдулазиз Мансуров.

Танлов натижаларини сарҳисоб қилиб ва “Huawei”нинг замонавий гаджетлари билан тақдирлаш учун ғолиблар компаниянинг Тошкентдаги бош офисига таклиф қилинди. Танловга юборилган энг яхши видеолар меҳмонларга намойиш этилди. Спикерларнинг таъкидлашича, бундай танловларни ўтказиш – бу ўзини намойиш этиш, шунингдек, ёшлар билан танишиш, янги ТикТокерларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун ажойиб имкониятдир.

“Huawei” номидан ғолиблар ва иштирокчиларни “ZO‘R DANCE – BEELINE CHALLENGE” лойиҳасининг муваффақиятли якунланиши билан табриклайман. “Beeline Uzbekistan” ёш истеъдодлар ўз ижодий ғояларини ифода этиш ва уларни ривожлантириш учун рақамли дастурлар ва мобил алоқа имкониятларидан фойдаланиш қандай фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган ажойиб платформани яратди. Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаганимиздан хурсандмиз ва Ўзбекистоннинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича келгусидаги ҳамкорликка умид қиламиз”, деди “Huawei” компаниясининг Ўзбекистондаги директори ўринбосари Чжу Цзунлян.

Узоқ кутилган тантанали лаҳзалар. Байрамона муҳитда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди, яъни:

– 15 та 1-ўрин эгаларига Huawei P40 смартфони ва Huawei MediaPad T10 планшетлари совға қилинди;
– 2-ўринни эгаллаган 15 нафар ғолибларга Huawei P40 Lite смартфони ва Huawei GT2 ақлли соати топширилди;
– 3-ўриннинг 15 та эгасига Huawei P40 Lite смартфони насиб этди.

Ғолиблар ўзларининг таассуротлари ва қувончлари билан бўлишишди.

Дилшода Рустамжонова – 1-ўрин соҳибларидан бири:

“Бу қизиқарли ва жуда муваффақиятли танлов бўлди. Унда иштирок этиш менга ёқди. Ғолиблар қаторидан жой оламан деб кутмаган эдим, лекин умид қилганман, албатта. Бундай яхши ва завқли челленж учун “Beeline”га раҳмат. Сизга келажакда муваффақиятлар тилайман ва бундай танловлар янада кўпроқ бўлишини истайман”.

Ўлмас Мирзаев – 2-ўрин соҳибларидан бири:

“Мусобақа умуман ажойиб тарзда ўтди. Видеони суратга олиш осон кечди, чунки қийин шартлар бўлмаган. Мен 1-ўринга лойиқ кўплаб видеоларни кўрдим. Ғалабамга ишондим ва бу содир бўлди. Тақдирлаш маросими бутун тадбирнинг энг яхши қисмларидан бири. Барчани бирлаштирди ва янги танишувлар учун имконият бўлди. Ҳаммаси юқори савияда ўтди. Айтганча, мен илгари “Beeline” ҳақида кўп билмас эдим, аммо танловдан сўнг компаниянинг абоненти бўлишга қарор қилдим. Интернет чекланишларсиз ишлайди ва менга “Қадамлар учун Гиглар” аксияси жуда ёқади.”

Ким Александра – 3-ўрин эгаларидан бири:

“Менга ҳам “Beeline”дан танлов жуда ёқди! Унда қатнашиш қизиқ бўлди. TikTok'да рақс видеосини суратга олишда опам ёрдам берди, бу осон ва қизиқарли бўлди. Ғолиблар рўйхатида ўзимни кўрганимдан ҳайратландим ва хурсанд бўлдим. Мен шунчаки янги телефон ҳақида орзу қилардим. Ва “Beeline” менинг орзуимни амалга оширди. Бундай ажойиб танлов ва супер совринлар учун ташкилотчиларга раҳмат! “Beeline” ва “Huawei” компанияларига фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!”

Ҳозирги кунда “Beeline Uzbekistan” янги қизиқарли креатив лойиҳаларни амалга ошириш ва ишга тушириш бўйича қизғин ишлар олиб бормоқда. Янгиликларни кузатиб боринг!

***
"Unitel" МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг аксиялари NASDAQ ва Euronext Амстердам фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan-да 1.6 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Twitter'да бизни кузатинг.

Linkedin'да бизга обуна бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг