Тихановская тўхтамоқчи эмас: у Ғарб билан доимий алоқада
Олам
−
24 Февраль 2021
2851Беларусь мухолифатининг етакчиси Светлана Тихановская Ғарб давлатлари раҳбарлари, шу жумладан АҚШ Президенти Жозеф Байден маъмурияти билан алоқаларни доимий равишда олиб боришини айтди. У бу ҳақда журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозирда унинг Америка раҳбари билан учрашишига халақит берадиган ягона нарса – бу Қўшма Штатлардаги коронавирус туфайли ўрнатилган карантин. Шунингдек, у чет эл раҳбарлари билан инглиз тилида бемалол мулоқот қилиш имкониятига эга эканлигини ва учрашувлар чоғида уларга беларуслар ҳокимият томонидан таъқиб этилиши сабабли бошдан кечирган “озгина дардини»” етказишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.
Тихановская Беларусда бўлиб ўтиши керак бўлган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг бекор қилиниши ва Европанинг Президент Александр Лукашенко режимига босимини ғалаба деб билишини қўшимча қилган.
“Халқаро ҳамжамият биз билан, ҳеч бўлмаганда баъзилари Беларусда содир бўлаётган воқеаларга кўз юммайди ва бу ерда инсон ҳуқуқлари жуда муҳим”, дейди президентликка собиқ номзод.
Шу билан бирга, у Беларусь элиталарига қарши санкциялар янада каттароқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
LiveБарчаси