ТИФ “Ўзмиллийбанк” АЖ шаклида қайта ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ушбу қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамият шаклида қайта ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Қарорда “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: 

•    хорижий кредит линиялари, халқаро капитал бозоридаги ресурслар, хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш орқали иқтисодиётнинг устувор секторларида йирик инвестицион лойиҳаларни фаол равишда кредитлаш;

•    хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш учун инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;

•    кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият масалаларида молиявий маслаҳатлар бериш ва ахборот кўмагини кўрсатиш;

•    аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этиш;

•    биринчи навбатда миллий валютадаги узоқ муддатли маблағларни сафарбар қилиш ҳисобига банк фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш;

•    савдо-экспорт молиялаштириш бизнеси маҳсулотларини ривожлантириш ва унинг географиясини кенгайтириш, шунингдек, республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, экспорт қилувчиларга консалтинг хизматларини тақдим этиш;

•    корпоратив мижозларга инвестицион банкинг, жумладан, ички ва ташқи бозорларда қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш хизматларини кўрсатиш.

Жумладан, АЖ аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантиради, АКТдан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзмиллийбанк

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг