Тиббиёт йўналишида ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар қанча балл тўплаши кераклиги айтилди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йилида тиббиёт йўналишида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш учун 129 балл тўплаш талаб этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар my.dtm.uz тизими орқали қабул қилинади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда таълим йўналишлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Жумладан, тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129 балл тўплаши талаб этилади.

Ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМдан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг