Тиббиёт ташкилотлари аккредитация орқали тоифалаштирилади
Жамият 18 Январь 10:42
1775
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қарор билан Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
• ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
• жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
• инспекция назорати.
Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:
• Давлат хизматлари марказлари;
• Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП).
Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин: