Машҳур журнал муқовасини йилнинг муҳим одамларидан иборат карикатура безади

Олам

image

Буюк Британиянинг етакчи журналларидан бири “The Week” ўз муқовасини 2022 йилнинг бош қаҳрамонларига бағишлади. Йил давомида турли фаолияти билан машҳур бўлган шахслар карикатураси журналнинг байрамона сонини безади. Бу ҳақда журнал ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Журнал муқовасида акс этган расмда байрам столининг бошида Буюк Британиянинг янги Бош вазири Риши Сунак тасвирланган. Унинг ўнг томонида Украина Президенти Владимир Зеленский Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон билан, чап томонида эса Буюк Британия Қироли Чарльз III рафиқаси Камилла билан акс этиррилган.

Шунингдек, расмда уларнинг тепасида вафот этган Қиролича Елизавета II портрети ҳамда деворга осилган Украина байроғи ифодаланган. Байрам арчаси ёнида Илон Маск октябрь ойида сотиб олган Twitter ижтимоий тармоғининг логотипи кўринишидаги ўйинчоқ билан турибди.

Жонсоннинг ён томонидан эса “Оскар” мукофотига сазовор бўлган Уилл Смит жой олган. Унинг ёнида бу йил UEFA аёллар ўртасидаги футбол бўйича Европа чемпионатида ғолиб чиққан Англия жамоаси футболчилари – Лия Уильямсон ва Жордан Ноббс ўтиришибди.

Қорбобо кийимида Буюк Британия ғазнасининг собиқ канцлери Квази Квартенг тасвирланган. Унинг ёнида эса Буюк Британиянинг Бош вазири лавозимида атиги 44 кун ишлаган Лиз Трасс куйган кексларга хўрсиниб, тикилиб турган ҳолатда ифодаланган.

Хитойда “NOL COVID” сиёсатини жорий этган Си Цзиньпин COVID’дан тўлиқ ҳимояланган ҳолатда ўтирибди. Бошида қурбақа билан Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок акс эттирилган.

Деразадан ташқарида, ҳарбий кийимда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин тасвирланган. У ҳамма байрам қилаётган бир пайтда кўк-сариқ қалпоқ кийган ва шундай шарф ўраган қор боланинг бошини оёғи билан йиқитаётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, “The Week” журнали Буюк Британиянинг етакчи янгиликлар журналларидан бири ҳисобланади. Журнал 1995 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Журналнинг фаолияти асосан ҳафта бошида бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан нашр этилган янгиликларнинг хулосаларини оммага тақдим этишдан иборат.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made